ОФК ва "Hawk-eye" компанияси вакиллари юртимизга келди. Ташрифдан мақсад нима?
Хабарингиз бор, жорий йилнинг июнь ойида юртимиз майдонларида нуфузли мусобақа — U-23 Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтади. Мазкур турнирни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий ишлар ва тайёргарлик жараёни давом этмоқда.
Кеча ушбу мусобақанинг барча учрашувларида ВAР технологиясидан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш мақсадида ОФК ва "Hawk-eye" компанияси вакиллари юртимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
ЎФA Ташкилий қўмитаси билан бўлиб ўтган учрашувда япониялик мутахассис Ино Такааки стадионлар, ҳакамлар машғулот майдони, ОФК делегацияси меҳмонхонасида олиб бориладиган инспексия ишлари ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, учрашувда ЎФA, ОФК ҳамда "Hawk-eye" компанияси вакиллари U-23 Осиё кубоги давомида ВAР технологиясидан фойдаланишда амалга ошириш зарур бўлган муҳим вазифаларни белгилаб олдилар.
Хорижий мутахассислар хизмат сафари давомида Осиё кубогининг мезбон стадионларида ўтаётган Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларига ташриф буюриб, стадионларда ВAРдан фойдаланишдаги мавжуд амалиётни ўрганишни мақсад қилган.
Маълумот учун, учрашувлар пойтахтимиздаги “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Локомотив” ва Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионида ўтказилиши режалаштирилган.
Фикрлар